ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ЛОЙИҲАЛАРИ ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА РАҚАМЛИ БОШҚАРУВ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Keywords:
давлат-хусусий шериклик (ДХШ), децентрализация, кичик ДХШ, ер компенсацияси, тариф тушумлари, қисқа муддатли ҳаёт цикли, рақамли платформа, Ягона ДХШ кодексиAbstract
Ушбу тадқиқотда Ўзбекистоннинг ижтимоий, иқтисодий ва саноат тармоқларида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) тизимининг жорий ҳолати таҳлил қилинган. Кенг кўламли ислоҳотларга қарамай, ДХШ лойиҳалари асосан йирик ҳукумат келишувлари ва мега-контрактлар даражасида марказлашиб қолганлиги маҳаллий (туман, шаҳар) даражадаги кичик ДХШ механизмларини ривожланишига тўсиқ бўлмоқда. Анъанавий узоқ муддатли шартномалар (15–30 йил), давлат томонидан пул билан компенсация тўлаш ва ер ажратиш тизимининг мураккаблиги хусусий шерик учун жозибадорликни пасайтиради. Мақолада самарадорликни ошириш учун максимал 3 йиллик қисқа муддатли ДХШ модели ҳамда лойиҳа турига қараб қўлланиладиган иккита мустақил компенсация сценарийси таклиф этилган: бажарилган ишга пропорционал ер ажратиш ёки объект фойдаланувчиларининг тариф тушумлари ҳисобидан молиялаштириш. Ижтимоий объектлар, кичик пуллик автойўллар ва сув тармоқлари мисолида кўрсатилган бу децентрализация ва рақамлаштириш парадигмаси бюджетга юклама туширмасдан инфратузилма қурилиши суръатларини 2,5–3,0 баробар тезлаштиради.










